Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаев иши бўйича суд мажлиси якунланди.
«Xabar.uz»нинг хабар беришича, Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар суд мажлисидан озодликка чиқарилди.
Бобомурод Абдуллаев суд залидан чиққач, журналистларга қисқа интервью берди.
«Озодликка чиққанимдан хурсандман. Суд жараёни очиқ ўтишини кутмаган эдим, бундан ҳам хурсандман. Суд мажлисининг очиқ ўтказилиши, озодликка чиқишимнинг ўзи Президент Шавкат Мирзиёев бошлаган либераллаштириш сиёсатининг илк меваларидан, деб ҳисоблайман. Президентимизга раҳмат», — деди Абдуллаев.
Бобомурод Абдуллаевга ахлоқ тузатиш ишлари белгиланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди