Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган фуқароларга амалдаги божхона қоидаларига риоя қилиш, ўзлари билан олиб ўтаётган товар ва нақд хорижий валюталарни тўғри декларациялашлари учун божхона постларида ахборот ҳудудлари ташкил этилган бўлиб, ахборот пештахталари барча учун қулай ва кўринарли жойларга жойлаштирилган. Аммо, божхона қоидаларига риоя қилмасликнинг оқибати фуқаро А.Б.га қимматга тушди.
“Фарғона” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатга йўл олган ушбу фуқарони божхона назоратидан ўтказиш вақтида у ўз ёнида яширилган ашёлар йўқлигини маълум қилгандан сўнг холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.
Натижада, А.Б. эгнидаги ички кийими ичига жами 11 886 АҚШ долларини яшириб, ноқонуний равишда республика ҳудудидан олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлиги ошкор бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди