22:35 / 07.05.2018
5 010

Тошкент шаҳар ҳокимлиги: Пойтахтдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги: Пойтахтдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади
Барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланган кўчаларни айланиб ўтиш учун жамоат транспортининг ҳаракат йўналишларига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги “Тошкент шаҳрида икки йўллик электрлаштирилган тезюрар темир йўлини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ушбу темир йўл қурилиш монтаж ишларини бажаришда юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликлар учун йўл ҳаракати иштирокчиларидан узр сўрашини билдириб ўтган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурияти, пойтахликлар ва пойтахт меҳмонлари йўлларда ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, уларга қулайликлар яратиш мақсадида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари жараёнидаги ушбу вақтинчалик ноқулайликларни тўғри тушунишлари таъкидлаб ўтган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Яшнобод тумани Қорасув кўчасидан 2-Қорасув ва Элбек кўчалари бўйлаб Дўстлик метро бекатигача бўлган ҳудудда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга ер усти темир йўл қурилиш монтаж ишларини бажариши юзасидан, 2018 йил 10 май кунидан 2019 йил 31 январга қадар барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланишини маълум қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳар ҳокимлиги: Пойтахтдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади