16:53 / 09.05.2018
6 803

Жиззахда “Нексия” автомашинаси иштирокида мудҳиш ЙТҲ юз берди

Жиззахда “Нексия” автомашинаси иштирокида мудҳиш ЙТҲ юз берди
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 8 май куни мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшаган А.Ш. “Нексия” русумли автомашинасини М-39 “Тошкент-Термиз” йўлининг 953-км.да ҳайдаб кетаётиб ухлаб қолиши оқибатида, йўлнинг марзасида тўхтаб турган, Тошкент вилоятида яшовчи Ш.Б. бошқарувидаги “МAN” юк автомашинасининг тиркамасига урилиб тўқнашув содир этган.

Натижада “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси А.Ш. ва унинг йўловчиси Э.Х. жароҳат олиб воқеа жойида ҳамда қолган икки йўловчилари жароҳат олиб касалхонага келтирилганларида вафот этганлар, шунингдек, яна бир йўловчи Р.О. касалхонага ётқизилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда “Нексия” автомашинаси иштирокида мудҳиш ЙТҲ юз берди