22:20 / 11.05.2018
5 300

Тошкент кўчаларида ЙПХнинг аёл ходимлари пайдо бўлди (фото)

Тошкент кўчаларида ЙПХнинг аёл ходимлари пайдо бўлди (фото)
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
ППХ махсус патрул хизмати ортидан опа-сингилларимиз ўзларини янги йўналиш — ЙПХда ҳам синаб кўриш имкониятига эга бўлмоқдалар. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Ушбу тажриба пойтахтдаги «Тошкент» марказий темирйўл вокзали ва Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида синовдан ўтказилмоқда. «Агар натижа кутилганидек бўлса, у ҳолда йўлларда ЙПХ ходимлари қаторида аёл ходимларимизни ҳам учратиш мумкин бўлади», дейилади хабарда.

Ҳозир икки нафар аёл ходим соҳанинг тажрибали эркак ходимларидан тартибга солинмаган, тирбандлик юзага келган чорраҳаларни бошқариш ва имтиёзга эга бўлган автотранспорт воситаларини ўтказиб юбориш каби ҳолатларда тўғри ҳаракатланишни ўрганмоқдалар.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, қатор хориж мамлакатларида йўлларда форма кийган аёл ЙПХ ходимларини кўплаб учратиш мумкин. Улар ўз хизмат вазифаларини эркаклардан кам бўлмаган даражада ўташмоқда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент кўчаларида ЙПХнинг аёл ходимлари пайдо бўлди (фото)