11:01 / 12.05.2018
5 983

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи: тайёргарлик қандай? (видео)

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи: тайёргарлик қандай? (видео)
Фото: «President.uz»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга илк расмий ташрифини ёритиш учун Ўзбекистондан 80 га яқин оммавий ахборот воситалари ходимлари жалб этилган. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Комил Алламжонов ўзининг «Facebook»даги саҳифасида маълум қилганлигини Хабар нашри маълум қилмоқда.

«Ташрифни ёритиш учун Ўзбекистондан 80 га яқин оммавий ахборот воситалари ходимлари жалб этилган. Президент Матбуот хизмати бу воқелик ҳақида батафсил ахборот ва медиа материаллар бериб боради. Тегишли масалалар бўйича [email protected] электрон почта ёки ушбу саҳифага мурожаат қилишингиз мумкин», деб ёзади Алламжонов.

«Америка овози» мухбири Навбаҳор Имомова Шавкат Мирзиёев ташрифини ЎзА учун ёритиб турадиган журналист сифатида кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 15-17 май кунлари Америка Қўшма Штатларига илк расмий ташриф билан боради. Оқ уй веб-сайтида бу ташриф тарихий деб аталган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи: тайёргарлик қандай? (видео)