3 932
Мажбурий меҳнат сабабли вафот этган Самарқандлик ўқитувчининг оиласи 44 млн сўм нафақа пули олади
Шу йилнинг 14 март куни бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган Каттақўрғон туманидаги 42-сонли мактабнинг меҳнат тўгараги ўқитувчиси Диана Еникееванинг яқинларига товон тўловлари белгиланди. Бу ҳақда "Халқ билан мулоқот" гуруҳида хабар қилинди.
Хабарда айтилишича, Диана Еникееванинг вафоти Махсус текшириш комиссияси хулосасига биноан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса деб топилган.
"Махсус текшириш комиссияси фаолиятида касаба уюшмалари вакили ҳам иштирок этди ва воқеалар ривожи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг доимий назоратида бўлиб турди", — дейилади хабарда.
Якуний ҳисоб-китобларга кўра, Диананинг яқинларига қуйидаги тўловлар тўланиши белгиланди:
"Агросуғурта" суғурта компаниясининг Каттақўрғон туман бўлими томонидан марҳум Диана Еникееванинг оиласига бир марта тўланадиган 44 млн 697 минг 96 сўм бир йўла нафақа миқдори белгиланган. Бунда Диананинг олти йиллик ўртача иш ҳақи ҳисобга олинган.
Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик туфайли Диананинг фарзандига ойма-ой 206 минг 931 сўм миқдорида нафақа тўлаш белгиланди. Ушбу нафақа фарзанди токи 16 ёшга тўлгунга қадар, яъни 2018 йил март ойидан 2032 йил 4 февралга қадар тўлаб борилади.
Бундан ташқари, 2019 йил 4 февралга қадар, яъни Диананинг фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар жами 2 млн 211 минг 634 сўмлик тўлов ҳам тайинланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди