19:33 / 14.05.2018
7 170

Қашқадарёнинг Бешкент шаҳрида газ чақнаши юз берди

Қашқадарёнинг Бешкент шаҳрида газ чақнаши юз берди
Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги хонадонларнинг бирида газ чақнаши ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига таяниб Дарё маълум қилмоқда.

Хабар беришларича, 11 май куни соат тахминан 10:00 атрофида Қарши тумани Бешкент шаҳридаги хонадонларнинг бирида газ чақнаши ҳолати юз берган.

«Уй бекаси Р.Н. уйининг ошхонасида гугурт ёққан вақтида газ баллонидан сизиб чиқиб, хонага йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган», — дейилади ИИВ ахборотида.

Қайд этишларича, ҳодиса оқибатида уй бекаси куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёнинг Бешкент шаҳрида газ чақнаши юз берди