14:57 / 16.05.2018
5 544

Собиқ адлия вазири Равшан Муҳитдинов муддатидан олдин озодликка чиқарилди

Собиқ адлия вазири Равшан Муҳитдинов муддатидан олдин озодликка чиқарилди
2012 йилда 15 йилга қамалган собиқ президент давлат маслаҳатчиси ва адлия вазири Равшан Муҳитдинов озодликка чиқарилди.

Равшан Муҳитдинов жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 8 майдаги кассация инстанцияси қарори билан озодликка чиқарилди. У 2011 йилда қўлга олинган ва 2012 йилда Жиноят кодексининг 10 та моддаси бўйича, жумладан пора олиш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва бошқалар бўйича айбдор деб топилиб, қамалган эди.

Равшан Муҳитдинов (1963 й. т.) — Тошкент давлат юридик университети (1985) ҳамда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (1997) битирувчиси.

2011 йил июнида президентнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини мувофиқлаштиришга жавобгар давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

2007 йилдан эса адлия вазири бўлган.

2006−2007 йилларда бош прокурор ўринбосари, 2005−2006 йилларда президент девони масъул ходими, 2000−2005 йилларда — Жиззах вилояти прокурори, 1998−2000 йилларда ҳам президент девони ходими бўлиб ишлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ адлия вазири Равшан Муҳитдинов муддатидан олдин озодликка чиқарилди