22:09 / 16.05.2018
6 008

Судьялар қасамёд қилди (фото, видео)

Судьялар қасамёд қилди (фото, видео)
Фото: «Xabar.uz»
Бугун, 16 май куни Ўзбекистон Олий суди пленумининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти билан келишилган ҳолда Судьялар олий кенгашининг қарорига мувофиқ биринчи марта лавозимга тайинланган жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлар судяларининг қасамёд қилиш маросими ўтказилди.

Шунингдек, Судьялар олий кенгашининг 2018 йил 8 майдаги қарори билан илк бор беш йил муддатга судьялик лавозимига тайинланган 19 нафар судьянинг қасамёди эшитилди.

Судьялар ўз вазифаларига киришишлари муносабати билан қасамёд қилиш орқали зиммаларига юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишга, беғараз, холис ва адолатли бўлишини ифода этди.

Қасамёд қилган судьяларга гувоҳнома ва «Судьялар одоб-ахлоқи қоидалари» китоби топширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Судьялар қасамёд қилди (фото, видео)