13:38 / 17.05.2018
4 383

Одил Аҳмедов ва бошқа спортчилар Тошкентда масжид қурмоқчи

Одил Аҳмедов ва бошқа спортчилар Тошкентда масжид қурмоқчи
Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов раислигидаги фуқаролар қабули давомида, спортнинг Турон якка кураши тури бўйича халқаро турнирлар ғолиби Наргиза Ваҳобхўжаева, Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедов ва бошқа қатор спортчилар Тошкент шаҳрида масжид қуриш истаги борлигини маълум қилишди, деб хабар беради uz24.uz.

Ш.Турдиқулов спортчиларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади ва Сергели туманида аҳоли кўпайиб бораётгани ва у ерда ташкил этилаётган янги маҳаллаларда масжидга эҳтиёж борлигини айтди.

Мулоқот давомида Н.Ваҳобхўжаева бошчилигидаги спортчиларнинг пойтахтдаги «Ислом ота», «Хўжа Аламбардор», «Шайх Зайниддин» каби жомеъ масжидлари тозалиги ва ободлигига ҳисса қўшиб келаётгани маълум бўлди. Шунингдек, улар Ҳаж зиёратига кетаётган юртдошларимизга ҳам кўмаклашиб келаётган экан.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Одил Аҳмедов ва бошқа спортчилар Тошкентда масжид қурмоқчи