Саид-Абдулазиз Юсупов: «Коммунистик тафаккур билан демократик жамият қурилмайди» (видео)

  • Жамият
  • 17-05-2018, 17:39
  • 529
  • Саид-Абдулазиз Юсупов: «Коммунистик тафаккур билан демократик жамият қурилмайди» (видео)
    «Оқ ва қора» кўрсатувининг навбатдаги сони тайёрланди. Унда муаллиф — мустақил аналитик ва терролог Саид-Абдулазиз Юсупов давлат ва жамият ривожланиши учун энг аввало одамларимиз онги ўзгариши лозимлиги, ижтимоий ва этник қусурларимизни йўқотишимиз кераклиги ҳақида сўз юритади.

    «Биз биринчи кўрсатувимизда яралар ҳақида гаплашган эдик. Афсуски, биз бу яраларни тан олиб, очиб, тозалашга мажбурмиз. Ҳозирда президентга жуда қийинлиги ҳақида ҳам суҳбатлашгандик, — дейди муаллиф. — Бугун жамиятимизда ижобий ўзгаришлар бўлмоқда. Яхши ҳаракат бўлмоқда. Лекин етарли ҳаракат бўлмаяпти. Сабаби давлат бир томонлама ҳаракат қиляпти, биз эса ўзимизни ислоҳ қилишга ожизлик қилмоқдамиз. Оддий бир фуқаро сифатида ўзимизни ислоҳ қилишга шошилмаяпмиз. Чиройли танқид қиляпмиз, чиройли гапиряпмиз, аммо етарлича амал қилмаяпмиз. Муаммо шунда».

    «Секин тарихга, ўтган икки юз йилга назар ташлайлик. Биз бошқаларга ўзимизнинг ижтимоий ҳолатимиздан келиб чиқиб муносабат билдирамиз. Ақл билан эмас, қулоқ билан муносабат билдирамиз. Бу ҳар биримизнинг фожиамиз. Шунинг учун ҳам у миллат фожиасига айланган. Яқин икки юз бери аҳвол шу. 17-йилни олинг, 37-йилни олинг, бундан ташқари «Пахта иши». Хўш 1937 йил қатағонларида миллатимиз жавоҳирлари мисраларидан, айнан ўзбекча ёзилган сатрлардан ким антисоветча маъноларни топиб берди? Ким уларни НКВД ходимларига чақди?» — дея ўртага савол ташлайди Саид Абдулазиз Юсупов.

    Унинг айтишича, бугун кимнингдир бошқа одам ҳақида билдирган фикри унинг устидан чиқарилган хулосага айланиб қолмоқда. «Кимнидир ёмонотлиқ қилиш учун уни «ёмон» дейиш етарли бўлиб қолган. Бугунги эмас, қон-қонимизда бор нарса бу. Негадир бизнинг ақлий филтрларимиз ишламай қоляпти. Биз ҳали айби бўлмаган одамга айбдорлик нуқтайи назаридан баҳо берамиз. Уни ичимизда айбдор қилиб ҳукм чиқариб қўя қоламиз. Осонгина ундан воз кечиб юборяпмиз. Нега?» — дкя ёзғиради муаллиф ва бу саволга ўзи жавоб беради: «Чунки бировни ёмонотлиқ қилиш осон, ёмонлаш осон…»

    Ушбу фикрларнинг давоми юқоридаги видеодан ўрин олган.

    » » Саид-Абдулазиз Юсупов: «Коммунистик тафаккур билан демократик жамият қурилмайди» (видео)
    Яндекс.Метрика