06:30 / 20.05.2018
7 534

Президент ДХХ ҳақида: «Улар ухлаганларингда туш кўрганларингни билмаслиги мумкин, бошқа ҳамма нарсани билади»

Президент ДХХ ҳақида: «Улар ухлаганларингда туш кўрганларингни билмаслиги мумкин, бошқа ҳамма нарсани билади»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.

«Xabar.uz» порталининг хабар беришича, Улуғнор туманида вилоят фаоллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев йиғилишда Давлат хавфсизлик хизмати ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«Миллий хавфсизлик хизматининг, ҳозирги Давлат хавфсизлик хизматининг обрўйини жуда кўтараман. Уларнинг катталари ичида 20 фоизи ўғри бўлган. Буларнинг ичида садоқатли инсонлар жуда кўп. Ҳозир қўл қўйдим: буларга уй қураяпман, ойлигини кўтартираман.

Лекин бир нарсани билинглар: 100 фоиз вазиятни, ухлаганларингда туш кўрганларингни билмаслиги мумкин, бошқа ҳамма нарсани билади. Шунинг учун ҳам кечаги бошқа давлатлар билан шартномаларда шундай ускуналар олиб келаяпмиз. Бошқа иложимиз йўқ. Бизга хиёнатчилар керак эмас. Биз жуда кўп азоб-уқубатни бошимиздан ўтказган одаммиз. Андижон иккинчи марта синов, балога чидай олмайди. Одамлар норози бўлади. Уларнинг ичида ҳалол, покиза одамлар кўп. Тепадагиларни худо урган эди. Порахўр эди. Қип-қизил. Мен бу гапларни айтаяпман: негаки, мендан бошқа одам бу гапларнинг тагини билмайди», деди давлат раҳбари.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент ДХХ ҳақида: «Улар ухлаганларингда туш кўрганларингни билмаслиги мумкин, бошқа ҳамма нарсани билади»