17:26 / 22.05.2018
15 541

Тошкент шаҳрининг янги бош имом хатибининг таржимаи ҳоли

Тошкент шаҳрининг янги бош имом хатибининг таржимаи ҳоли
Аввал хабар берганимиздек, 21 май куни ЎМИнинг Тошкент шаҳар вакиллигига вақтинчалик бош имом хатиб тайинланди. Azon.uz сайти очиқ маълумотлар асосида Раҳимберди Раҳмонов ҳақида маълумотлар тўплади.

Раҳмонов Раҳимберди Эргашевич 1977 йил 8 октябрда Тошкент вилояти Бўка туманида зиёли хонадонда туғилди.

1984-1992 йилларда Бўка туманидаги 25-ўрта мактабда ўқувчи.

1992 йил ўрта мактабни тугатгач, шу йилнинг ўзида «Мир Араб» мадрасасига қабул қилиниб, 1994 йилда аъло баҳолар билан тамомлади.

1995 йилда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига ўқишга киради.

1999 йилда Ислом олийгоҳини имтиёзли битирди.

2000 йилдан Тошкент шаҳар Ҳамза (Ҳозирги Яшнобод) туманидаги «Холид ибн Валид» жомеъ масжиди имом-хатиби этиб тайинланди. Ушбу масжиддаги фаолияти 2012 йил январ ойига қадар давом этди. 2007 йилдан Ҳамза тумани бош имом-хатиби вазифасига таъйинланди.

2012 йилнинг 19 январидан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига асосан Юнусобод тумани бош имоми ва «Мирза Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланди ва икки йил давомида Юнусобод туманида жуда катта ҳажмда ҳайрли ишларни амалга оширдилар. Қаторасига икки йил изланувчанлиги ва талабчанлиги учун Юнусобод тумани ҳокими томонидан махсус ишонч ёрлиғи билан тақдирландилар.

2010 йилдан «Кўкалдош» мадрасасида мударрислик вазифасида ҳам хизмат қилди.

2014 йилдан ҳозирги кунгача «Хўжа Аламбардор» жомеъ масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келмоқда.

2017 йил «Сарҳисоб-2017» танловида «Йилнинг энг фаол тарғиботчиси» ғолиби.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири ва ЎМИнинг Тошкент шаҳар бош имом хатиби вазифасини бажарувчи.

Оилали, 5 нафар фарзанди бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрининг янги бош имом хатибининг таржимаи ҳоли