18:53 / 22.05.2018
5 024

Самарқандлик “шумахер” устидан суд ҳукми ўқилди

Самарқандлик “шумахер” устидан суд ҳукми ўқилди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати
Ўтган йилнинг ноябрь ойи охирларида ижтимоий тармоқларда йўл-патрул хизмати ходимининг “Нексия” русумли автомобилнинг олд капоти устида ётгани тасвирланган видео кенг тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида айни шу воқеа билан боғлиқ кўриб чиқилди ва судланувчиларга жазо тайинланди, деб хабар беради Кун нашри.

Хўш, аслида воқеа қандай содир бўлган эди?

“2017 йилнинг 24 ноябрь куни соат тахминан 15:30лар атрофида Самарқанд шаҳар ИИБ ЙҲХБ инспектори Аброр Юсупов Самарқанд шаҳрида жойлашган Бўстонсарой ва Рўдакий кўчаларининг кесишган жойида ўз хизмат вазифасини бажараётган вақтда, унга бириктирилган радио алоқа воситаси орқали "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 56-банди талабларини қасддан бузган ҳолда ҳаракатланиб келаётган З.Л. бошқарувидаги "Нексия" русумли транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисида оғзаки равишда маълумот олади.

Инспектор А.Юсупов жезл ёрдамида ҳаракатланиб келаётган транспорт воситасини тўхтатишга уринади. ЙПХ инспектори транспорт воситасининг олд томонидан ўтаётган вақтида З.Л. қасддан унинг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, автомашинасининг ойнасини очиб уни ҳар хил ножўя сўзлар билан ҳақоратлайди ва бошқарувида бўлган транспорт воситасини йўлнинг ўрта қатнов қисмида бошқаришда давом этади.

Воқеа жараёнида автомашинанинг икки томонида автомобиллар бўлганлиги, чап-ўнг томонга ўтишнинг иложи йўқлиги учун ЙПХ инспектори А.Юсупов тан-жароҳати олмаслик мақсадида автомашинанинг олд қисмига чиқиб олади. Аммо ҳайдовчи З.Л. транспорт воситасини тўхтатмай, ҳаракатни давом эттиради”.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида мазкур жиноятни содир этган, Самарқанд тумани фуқароси З.Л.нинг жиноий иши кўриб чиқилди.

Суд жараёнида судланувчилар З.Л. ва Ф.Х.ларнинг хизмат вазифасини бажараётган ходим фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиш билан ифодаланган жиноий хатти-ҳаракатлари тўлиқ ўрганилиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Унга кўра, судланувчи З.Л. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 8 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди, деб хабар қилмоқда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандлик “шумахер” устидан суд ҳукми ўқилди