Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига 2018 йил 17 май куни тушган аризага кўра одам савдоси билан боғлиқ жиноят фош қилинди.
Аниқланишича, 2018 йилнинг январида Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турган фуқаро К.И. пойтахтда жойлашган «In House» кафесида рус миллатига мансуб М.В.ни учратиб қолади ва бутун эътиборини унинг ишончини қозонишга қаратади. М.В.га Қозоғистонда яхши иш борлигини, иш ҳақи ҳам юқори эканини айтиб, ўша ерларда ишлашга қизиқтиради. 2018 йил 28 январь куни К.И. ва М.В. «Тошкент — Остона» рейси билан халқаро аэропорт орқали учиб кетишади. У ерда «ўлжа»ни Саша исмли номаълум шахс кутиб олади ва М.В.дан паспортини олиб қўяди. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз қолган М.В.ни эса 2018 йил 25 мартгача фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилади.
Мазкур ҳолат юзасидан К.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «е» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди!
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси
“Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?