13:26 / 26.05.2018
4 907

«Каптива» учун шартнома ваъда қилиб, 1500 долларни олган шахс ушланди

«Каптива» учун шартнома ваъда қилиб, 1500 долларни олган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С. Бухоро шаҳридаги автосалонда ишловчи танишлари орқали фуқаро У. номига “CAPTIVA” русумли автомашина харид қилиш учун шартнома олиб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Каптива» учун шартнома ваъда қилиб, 1500 долларни олган шахс ушланди