20:16 / 26.05.2018
5 592

Эшак ўғирлаб сўйиб, терисини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Эшак ўғирлаб сўйиб, терисини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди
Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг Мингчинор қишлоқ фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида судланувчилар А.Б., Н.И., А.Ҳ. ва Ў.Қ.ларнинг қилмишларига оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Бу гуруҳ аҳолининг эшакларини ўғирлаш ва сўйиб, терисини ўртача 150 минг сўмдан пуллаш билан шуғулланиб келгани аниқланган. Жумладан Пахтакор тумани, Мингчинор ҚФЙ ҳудудида жойлашган «Чўлдаги лола» фермер хўжалиги дала майдонида юрган Э.Қосимовга тегишли бўлган бир бош 150.000 сўмлик беш яшар, бир бош 130.000 сўмлик икки яшар бўлган эшакларни яширин равишда ўғирлаб воқеа жойидан яширинганлар. Шунингдек гуруҳ аъзолари жабрланувчи Ш.Муҳиддиновнинг ҳозирда Пахтакор тумани А.Темур СИУда жойлашган «Яшил бўстон япроғи» фермер хўжалиги ер майдони четига боғлаб қўйилган эшакни ҳам ўғирлаб кетганлар. Эшак эгаси эрталаб эшаги ўз ўрнида йўқлигини билиб, атрофни излаб кўрган, лекин уни топа олмагач, атрофдагилардан сўраган. Маҳаллада яшовчи ёш болалардан бири келиб, унга даланинг четида гўшт борлигини айтганида у ўзига тегишли эшагини оёғидаги ипидан танийди ва эшагини кимдир сўйиб, унинг терисини гўштидан ажратиб олиб кетганлигини аниқлайди. Бу иш ҳам мазкур жиноий гуруҳ томонидан амалга оширилган ўз тасдиғини топди.

Суд судланувчилар А.Б., Н.И., А.Ҳ., Ў.Қ.ларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «в» банди билан айбли деб топди ва шу модда билан ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш йўли билан 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

Тайинланган жазони, жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўташ белгиланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эшак ўғирлаб сўйиб, терисини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди