21:53 / 26.05.2018
4 676

Пастдарғомда олиб қочилган Cobalt Қамашидан топилди

Пастдарғомда олиб қочилган Cobalt Қамашидан топилди
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 21 май куни номаълум шахс Н.Х. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, Чортут маҳалласига етиб келганида ҳайдовчини куч ишлатиш йўли билан машинадан тушириб юборган ва автомобилни ҳайдаб қочган, деб ёзади Дарё нашри.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасидан хабар беришларича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи Ю.А. содир этгани аниқланган.

У автомобилни Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани ҳудудидан ўтувчи «Қарши—Шаҳрисабз» йўлида ҳайдаб кетаётганида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пастдарғомда олиб қочилган Cobalt Қамашидан топилди

Жамият янгиликлари