07:30 / 27.05.2018
4 765

Чилонзор туманидаги янги кўприкни фойдаланишга топшириш муддати маълум бўлди

Чилонзор туманидаги янги кўприкни фойдаланишга топшириш муддати маълум бўлди
Тошкент шаҳрининг Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасидаги кўприк Рамазон ойи якунида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

667,5 метрни ташкил этувчи кўпирикни «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли «Кўприк қурилиш трести» корхонаси мутахассислари тайёрламоқда.

Кўприкнинг эстакада қисмининг узунлиги 488,5 метр бўлиб, баландлиги 8, кенглиги 24,5 метрни ташкил этади. Иншоот жами 21та устун устида барпо этилмоқда. Бу ерда пиёдалар учун ҳам қатор қулайликлар яратилади.

Умумий узунлиги 124 метр бўлган иккита пиёдалар ўтиш кўприги қурилади, шунингдек, кекса ва ногиронлар учун махсус лифт ҳамда эскалатор ўрнатилади.​

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чилонзор туманидаги янги кўприкни фойдаланишга топшириш муддати маълум бўлди