15:30 / 27.05.2018
5 074

Тошкентда такси ҳайдовчиси аввал бўғиб, кейин пичоқлаб кетилди

Тошкентда такси ҳайдовчиси аввал бўғиб, кейин пичоқлаб кетилди
Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудидан номаълум фуқаронинг жасади топилади ва унинг бўғилгани ҳамда пичоқлаб кетилгани аниқланади.

2018 йил 24 май куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи, муқаддам судланган, В.К. ва Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи, муқаддам судланганлар П.К. ва Э.С.лар ҳайдовчи Ж.Р. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Сергели туманига келганларида В.К. ҳайдовчи Ж.Р.нинг бўйин қисмидан бўғган вақтида П.К. ва Э.С.лар уни пичоқ билан кўкрак қисмига уриб ўлдириб, жасадни воқеа жойига ташлаб, Чирчиқ шаҳрига бориб Ж.Р.га тегишли пулларни ҳамда мобиль телефонини олиб автомашинани ташлаб қочиб кетганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган тезкор чоралар натижасида В.К., П.К ва Э.С.лар қўлга олинганлар.

Ушбу жиноят иши юзасидан Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди судяси Ғафур Амонов айбланувчиларни судга қадар эҳтиёт чораси сифатида вақтинча қамоқда сақлашга санкция берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда такси ҳайдовчиси аввал бўғиб, кейин пичоқлаб кетилди