Куни кеча Жанубий Корея мамлакатида халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилди. Мусобақада дунёнинг турли давлатидан 70 га яқин қорилар иштирок этишди. Бу ҳақда azon.uz нашри хабар берди.
Мусобақа фақат тиловат йўналишида, 3 босқичда ўтказилди. 1-босқичда иштирокчилар ўзлари истаган жойдан тиловат қилиб беришди.
Шунга қарамасдан кейинги босқичга фақатгина 20 нафар иштирокчи ўта олди. Мазкур босқичда иштирокчилар ҳакамлар сўраган жойдан Қуръонга қараб тиловат қилиб беришди.
Шундан сўнг ҳакамлар қўйган баллар ҳисобланиб, ғолиблар аниқланди.
Иштирокчилар орасида Ўзбекистонлик Абдураҳимов Абдурашид Қори Абдулҳаким ўғли биринчи ўринни эгаллади. Юқори натижани қўлга киритганларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.
Мусобақа ғолиби Абдурашид қори ҳақида қисқача маълумот берамиз.
Абдураҳимов Абдурашид Қори Абдулҳаким ўғли 1996 йил 29 июнь куни Андижон шаҳрида туғилган. Илк бор отасида, сўнг Андижон Қуръон устозларидан марҳум Ҳусайн Қоридадани қўл остида таҳсил олган.
2012 йилда Қуръонни тўлиқ ёд олган.
У устозидан кейин у кишининг ўғли Аюбхон қоринининг қўлида таҳсилни давом эттирган. Тижорат ва тирикчилик мақсадида Кореяга борган қори Қуръон мусобақасининг дарагини эшитиб, унда иштирок этди ва халқаро мусобақа ғолибига айланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди