23:39 / 01.06.2018
4 057

Президент Тошкент шаҳрини ривожлантиришга доир йиғилиш ўтказди

Президент Тошкент шаҳрини ривожлантиришга доир йиғилиш ўтказди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Давлат раҳбарининг матбуот хизматида шу ҳақида хабар берилди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда пойтахтимизда саноат ва кичик бизнесни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш, муҳандислик коммуникация тармоқларини яхшилаш бўйича долзарб чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Таъкидлаш жоизки, 1 июнь куни Ўзбекистон президенти Чилонзор тумани Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида бунёд этилаётган йўл ўтказгични кўздан кечирди. Шунингдек Чилонзор туманидаги Тирсакобод маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Бундан ташқари, шу туманнинг Хирмонтепа маҳалласи фаоллари билан учрашиб, мулоқот қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Тошкент шаҳрини ривожлантиришга доир йиғилиш ўтказди

Жамият янгиликлари