«Ўзбекистон» телеканали орқали намойиш эитладиган «Муносабат» кўрсатувининг бу галги сонида олий таълим муассасаларида ўтказилган ва бўлиб ўтадиган тест синовлари кенг муҳокама қилинди.
2017 йилда олий ўқув юртларига кириш тест синовлари қандай ўтди? Аудиторияда шпаргалка, мобил телефон ва бошқа воситалардан фойдаланилдими? Назоратчиларга пул йиғиб бериш ҳолатлари рўй бўлдими? Тест синовлари билан қандай муаммолар мавжуд. Бу борада ўтган йили тест синовларида қатнашган ва гувоҳи бўлган абитуриентлар сўзлаб берди. Уни қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.
Шунингдек, кўрсатувда иштирок этган адабиётшунос Омонулла Мадаев ҳам тест синовларидаги "бункерлар" ҳақида алоҳида тўхталди. Уни қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.
"Бу ерда кўп мунозаралар бўлаяпти. Лекин кимдир аудиторияларда телефонларни назорат қилдим деб айтди.
Ўқитувчи 10 доллардан пул йиғиб олибди. Ҳамма болалар йиғиб беришган, кейин телефондан бемалол фойдаланишган. Бу гадойчилик эмасми? Бу ўқитувчилик шаънига уятли иснод, даҳшатли фожеа эмасми?
Ҳозир гапираверасизлар. Лекин энг олий даражадаги абитуриент ўзининг олий даражадаги ишини қилаверади.
Мен 1966 йилдан бери қабулда ишлаганман. 1990 йилдан кейин 30 йил давомида репетиторлик билан шуғулландим. Ёдингизда бўлсин, пухта тайёрланган, билими кучли ўқувчи албатта ўқишга киради.
Аммо исталган жойда ўз манфаатини кўзлайдиган, одамлар бор. "Бункер" деяпсизлар. "Бункер" — катта хўжалик у. "Бункер"да бир кун ишлаган битта ўқитувчи 500дан 1000 долларгача пул олади. "Бункер"да ётадиган жойи бўлади, овқатланадиган жойи бўлади. Буни ректорат билмаса, ким қилади бу нарсани?
Қачонким Президентимизнинг қарори ишга тушса, тест синовларида 70-80 фоиз шаффофлик таъминланади". “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади