19:43 / 04.06.2018
4 097

Самарқандда трамвайлар тўқнашди

Самарқандда трамвайлар тўқнашди
Фото: Facebook / «Я самаркандец»
Самарқандда 3 июнь куни трамвайлар енгил тўқнашди. Бу ҳақда Facebook’даги «Я самаркандец» гуруҳи хабар берди.

Фотолардан маълум бўлишича, Темирйўл вокзали яқинида, Беруний ва Рўдакий кўчалари кесишмасида трамвайлар енгил тўқнашган ва уларнинг олд ойналарига шикаст етган.

«Сартепа массиви — Темирйўл вокзали» йўналиши бўйича тўғрига ҳаракатланиши керак бўлган 1-трамвай чапга — Рўдакий кўчаси бўйлаб «Темирйўл вокзали — Сиёб бозори» йўли учун ётқизилган 2-трамвай йўналишига бурилган. Шу йўналишда тескари томондан ҳаракатланиб келаётган трамвайга урилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда трамвайлар тўқнашди