21:04 / 05.06.2018
7 219

Давлат солиқ қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди
Фото: ДСҚ ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги тегишли қарорига асосан Файзибаев Алимжан Элчиевич Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

А.Файзибаев давлат солиқ хизмати тизимида фаолиятини 1995 йилда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи вазифасидан бошлаган.

Кейинчалик турли раҳбар лавозимларида, хусусан 2000-2013 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур ва Бектемир туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиғи лавозимида ишлаган.

У 2017 йил май ойидан буён Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат солиқ қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди