22:10 / 08.06.2018
4 976

Аҳмадбойнинг "андижонлик синглиси"га суд ҳукми ўқилди

Аҳмадбойнинг "андижонлик синглиси"га суд ҳукми ўқилди
2018 йил 10 январь куни жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари ва бошқа моддалар билан айбли деб топилган А.А. ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Бўз туман прокуратураси «Sof.uz»га хабар берди.

А.А. «Gold Star Capital Lombard» МЧЖнинг раҳбари сифатида фаолиятини юритиш мақсадида «Баркамол ҳамкор сервис» МЧЖга тегишли бўлган Андижон шаҳри Миллий тикланиш кўчаси 25-уйнинг биринчи қаватидан ижара асосида фойдаланиб келиб, бинонинг кириш қисми ва атрофларида «Ломбард хизмати», «5 дақиқада кредит берилади» каби фуқароларнинг эътиборини жалб этувчи «реклама»ларни жойлаштириб, фаолиятининг дастлабки ойларида аҳолини жамият фаолияти хусусида кенгроқ хабардор этиб, шу йўл билан ўзига нисбатан фуқароларнинг ишончини қозонишга эришган.

Кейинчалик А.А. жамиятнинг қонуний дивиденд даромадларидан қониқмасдан, бировларнинг пулларини алдов йўли билан эгаллаш мақсадида жиноий режа тузган.

А.А. ўйлаган жиноий режалар «пирамида» кўринишида қурилган бўлиб, жиноий фаолияти бошланиши арафасида фуқароларнинг пулларини омонат сифатида қабул қилиб, уларга 36-72 фоизгача устама билан қайтариш, омонатнинг танини исталган вақтда қайтариб бериш салоҳиятига эга экани ҳақида аҳоли орасида уйдирма тарқатиб келган.

Бироқ А.А. жиноий режасини бир ўзи амалга ошира олмаслигини тахмин қилиб, қизи И.А.ни жамиятга кассир вазифасига ишга қабул қилади. Кейинчалик ўғли В.Г. ва таниши И.К.ни ҳам бу «бизнес»га жалб қилган.

Жиноий режага кўра А.А. уюшган гуруҳга раҳбарлик қилиш билан бирга фуқаролар билан шахсан ўзи мулоқотга кирган. Уларни ишонтириш мақсадида депозит шартномаларини расмийлаштириш билан бир қаторда гуруҳнинг қолган аъзоларига ҳам ҳар бирининг вазифаларини алоҳида тақсимлаб берган. Бунга кўра И.А.га омонатларни қабул қилиб олиш, бошқа шахсга қисман устама бериб туриш, фуқаролар уларнинг жиноий режаларини пайқаб қолса уларни тинчлантириб туриш, В.Г.га пул «олди-берди»сида воситачилик қилиш, И.К.га эса пули бўлган фуқароларни топиш ва омонат қўйишга қизиқтириш каби вазифалар тақсимлаб берган.

Шу тариқа А.А. бошчилигидаги уюшган гуруҳ жиноий фаолияти давомида жабрланувчиларга жами 6 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарар етказган. Шундан Андижон вилояти ИИББнинг депозит ҳисобрақамида сақланаётган 114691404 сўм пул жабрланувчиларга қайтарилди.

Зарарнинг қопланмай қолган қисми судланувчилардан ундирилди.

Судланувчи А.А. жиноий фаолиятидан олган даромадларни легаллаштириш йўли билан сотиб олган Андижон шаҳри 3-кичик даҳа 5-уй 30-хонадон ва 7-«а» уй 10-хонадон, Андижон шаҳри Восточная кўчаси 6-уй 11-хонадон соттирилиб, сотувдан тушган пуллар жабрланувчиларга қайтарилди.

2017 йил 18 июндаги қарорга кўра Қўрғонтепа шаҳри Мустақиллик кўчасидаги 83081902 сўмга баҳоланган икки қаватли дўкон ҳамда Андижон шаҳар ИИБ ашёвий далиллар омборига сақлаш учун топширилган 2655884 сўмга баҳоланган 1 жамланма компьютер соттирилиб, сотувдан тушган пуллар жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни қоплашга йўналтирилди.

Андижон шаҳар давлат солиқ инспекциясидан «Gold Star Capital Lombard» МЧЖ солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 23000000 сўм миқдорида ҳақдорлиги мавжудлиги сабабли мазкур пуллар Андижон шаҳар давлат солиқ инспекциясидан ундирилиб, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни қоплашга қаратилди.

Марказий банкнинг Андижон вилояти бошқармаси фуқаровий жавобгар деб топилиб, Марказий банкнинг Андижон вилояти бошқармасидан 98300000 сўм пул ундирилиб, бу маблағ ҳам жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни қоплашга сарфланди.

Марказий банкнинг Андижон вилояти бошқармасига айбдорлардан банкка етказилган моддий зарарни регресс тартибида ундириб олиш ҳуқуқига эга экани тушунтирилди.

«Gold Star Capital Lombard» МЧЖга шартномага асосан 2016 йил 14 ноябрдаги 6442-шартномага асосан тилла тақинчоқларини топширган Н.О.га, 6321-шартномага асосан тилла тақинчоқларини топширган Р.М.га, 2016 йил 4 ноябрдаги 6339-шартномага асосан тилла тақинчоқларини топширган Т.М.га, 2016 йил 24 ноябрдаги 6539-шартномага асосан тилла тақинчоқларини топширган Л.Т.га, 6372-шартнома асосан тилла тақинчоқларини топширган У.А.га тақинчоқлари қайтарилди.

Андижон вилоят ИИБ молия-иқтисод бўлимига 231-квитанцияга асосан топширилган И.К. (5245), Д.Ш. (6609), Н.Ф. (5984), А.Ж. (6602), М.К. (1729), В.В. (6264), Д.Д. (5267), Т.Б. (5977), Х.М. (5202), С.З. (6309), Д.Ж. (5863), Л.О. (6311), А.В. (6599), Н.З.(6592)ларга тегишли тилла тақинчоқлар, 2017 йил 18 июндаги қарорга кўра 1 жамланма компьютерни сотишдан тушган пуллар жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни қоплашга қаратилди. Ушбу тақинчоқлар белгиланган тартибда баҳолатилмагани сабабли тегишли тартибда баҳолатиб, соттирилиб, тушган пуллар жабрланувчиларга қайтарилади.

МЧЖнинг бир дона муҳри кейинги тақдирини ҳал қилиш учун Андижон шаҳар ИИБга топширилди.

Туман суди 2018 йил 10 январдаги ҳукми билан уюшган жиноий гуруҳ раҳбари А.А. 6 йилу 6 ой, И.К. 5 йил, В.Г. 5 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. И.А.га 2 йил синов муддати белгиланди. Жиноятга алоқадор яна бир шахс — Б.Н.га 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Мазкур иш юзасидан келтирилган апелляция шикояти 2018 йил 18 апрель кунги жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция суди томонидан судланувчи И.К.га нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси судланувчи 60 ёшга тўлганлиги ҳисобга олиниб, ЖКнинг 72-моддасига асосан 3 йил синов муддатига ўзгартирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аҳмадбойнинг "андижонлик синглиси"га суд ҳукми ўқилди