20:30 / 09.06.2018
7 651

Кеча Қамчиқ довонида юзага келган кучли сел оқибатлари… (ФОТО)

Кеча Қамчиқ довонида юзага келган кучли сел оқибатлари… (ФОТО)
Расмий хабарларга кўра, кеча 8 июн куни маҳаллий вақт билан кечки соат 22: 00 да Қамчиқ довони орқали ўтган «Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Ўш» серқатнов йўлида кучли сел келиши туфайли лой кўчиш ҳодисаси юз берди.

Кўчки бир нечта енгил автомобилларни оқизиб кетган. Олти киши турли даражада жароҳатлар олиб яқин атрофдаги касалхонага ётқизилган.

Кўчкининг кенглиги 80 метр, узунлиги 300 метр, баландлиги 0,5 метрга тенг бўлган. Ҳаракатланиши қийинлашиб қолган 4 та «Isuzu» автобуси, иккита «MAN» юк машинаси ва тўртта енгил автомобил хавфсиз жойга кўчирилди. Кўчки натижасида қурбонлар кузатилмади.






arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кеча Қамчиқ довонида юзага келган кучли сел оқибатлари… (ФОТО)