08:02 / 14.06.2018
6 355

Солиқчи пора билан қўлга олинди

Солиқчи пора билан қўлга олинди
ИИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ва Хоразм вилояти прокуратураси ходимлари солиқ ходимини пора олаётган вақтида қўлга олди, деб хабар берди «Uznews».

Боғот туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган Қ.Х. солиқ тизимида ўзига ишониб топширилган мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда моддий бойлик орттиришни режалаштириб олди.

У ўзининг ёнига бирор жойга ишга киришида ёрдам сўраб келган танишига бажонидил ёрдам беришини билдириб, «озгина харажати» борлигини суҳбат орасида эслатиб ўтади.

2018 йилнинг 5 июнь куни Хоразм вилояти ИИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ва вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, ўзи талаб қилган 1000 АҚШ долларини олаётган Қ.Х. жиноят устида қўлга олинди.

Хоразм вилояти ИИБ ходими подполковник З.Исмоиловнинг хабар беришича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) ва 28-211-моддаси 1-қисми (пора беришга далолатчилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқчи пора билан қўлга олинди