12:26 / 14.06.2018
4 115

Хуршид Даврон: "Анваржон Навоий меросининг беназир билимдони эди" (аудио)

Хуршид Даврон: "Анваржон Навоий меросининг беназир билимдони эди" (аудио)
Фото: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон Facebook’даги сафҳифасида Анвар қори Турсуновни ўтган асрнинг 70 йилларидан бошлаб таниганини эслаб ўтди.

«Ўша олис йилларда, ҳали Қуръони Карим ўзбек тилига таржима бўлмаган йилларда устози Алоуддин Мансур билан мен қатори бир неча шоиру ёзувчига Қуръони Каримдан сабоқ берган, мен ва ўғлимга эски алифбони ўргатган Муаллим эди. У қаерда ва қайси мансабда ишламасин, мен учун Анваржон бўлиб қолди.

Анваржон Ислом маданияти ва мумтоз ўзбек адабиётининг, ҳазрат Мир Алишер Навоий меросининг беназир билимдони эди. Бундай тушунчали инсонлар бизнинг кунларимизда бармоқ билан санарлидир.

Қачон ва қаерда кўриб қолмасин ‘Хуршид ака, сизга бир китоб олиб қўйганман!’ дер эди. Анваржоннинг ўзи муҳташам китоб эди», — дея хотирлайди шоир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хуршид Даврон: "Анваржон Навоий меросининг беназир билимдони эди" (аудио)