17:27 / 14.06.2018
3 868

Абитуриентлардан ОТМга ҳужжатлар 16 июндан бошлаб қабул қилинади

Абитуриентлардан ОТМга ҳужжатлар 16 июндан бошлаб қабул қилинади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 11 июнь кунидаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори билан 15 июнь дам олиш куни сифатида белгиланганлиги сабабли абитуриентлардан олий таълим муассасаларига ҳужжатлар 16 июндан бошлаб қабул қилинади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Аввалроқ, қабул жараёни 15 июндан 15 июлга қадар давом этиши белгиланган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ташкил этилиши режалаштирилган ОТМ қабул тест натижалари онлайн эълон қилинади. Тест синовлари кундузги, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шакли учун ҳар йили 1 августдан 15 августгача бўлган муддатда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.

Тест топшириқларини бажариш учун 30 та тест топшириғига 1 соат, 60 та тест топшириғига 2 соат, 90 та тест топшириғига 3 соат вақт белгиланади. Бунда эътибор бериш керакки, бу вақт жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кимлар тест имтиҳонларидан озод этилиши ҳақида маълумот берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абитуриентлардан ОТМга ҳужжатлар 16 июндан бошлаб қабул қилинади