22:53 / 14.06.2018
4 416

Президент Тошкент шаҳрини айланиши кутилмоқда

Президент Тошкент шаҳрини айланиши кутилмоқда
Россия Федерация пойтахтидаги "Лужники" стадионида футбол бўйича XXI жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви - Россия - Саудия Арабистони ўйинини кузатаёган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь - Ийд Ал-Фитр, Рамазон ҳайитининг биринчи куни Тошкент шаҳрини айланиши кутилмоқда. KUN.UZ ўз манбасига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Президент куни кеча вафот этган Тошкент шаҳрининг собиқ имом-хатиби - марҳум Анвар қори Турсунов хонадонида бўлиши айтилмоқда.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги Ҳазрати Имом масжиди ва янги барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази биноларини кўздан кечириши кутилмоқда.

Бундан ташқари, давлат раҳбарининг Тошкент шаҳридаги шифохоналардан бирига ҳам бориши мумкинлигини айтмоқда Kun.uz манбаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Тошкент шаҳрини айланиши кутилмоқда