Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Тошкент аэропортида янги халқаро терминални ишга туширмоқда, деб хабар қилди авиакомпания матбуот хизмати.
Янги терминал биносида хориждан келган йўловчиларни паспорт назорати юкларини кўздан кечириш ўтказилади. Янги терминалнинг биринчи йўловчилари 15 июнь куни Сеул шаҳридан учиб келиши кутилмоқда. Уларни аэропорт раҳбарияти тантанали кутиб олади.
“Янги терминалда янги инженер-технологик ускуналар ўрнатилган, Wi-Fi алоқа хизмати, “яшил йўлак” ва “қизил йўлак” хизматлари йўлга қўйилган. Тўртта багаж ленталари, 24та паспорт назорат пункти, виза бериш пункти ва иккита валюта алмаштириш шахобчалари, иккита Duty free магазини ва иккита кафетерий бор. Янги терминалда паспорт назоратидан ўтиш вақти 2 минутгача қисқартирилган. Олдин ушбу жараёнга 7-10 минт вақт сарфланар эди”, - дейилган МАК хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро аэропортининг майдони 9,8 минг метр бўлган эски биносида 2017 йилдан буён бош лойиҳа ташкилоти "Ташгипрогор" ва қуриш монтаж ташкилоти “Qurilish Birlashmasi” томонидан реконструкция ишлари олиб борилган эди. Амалга оширилган ишлар қиймати 140 миллиардов сўмни ташкил қилди.
Шунингдек, 2018-2020 йилларда Тошкентнинг Қибрай тумани ҳудудидаги аэродром ўрнида яна бир замонавий ҳаво дарвозаси пайдо бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди