21:30 / 18.06.2018
7 101

Тошкент шаҳар ҳокими Сергели автобозори қаерга кўчишини маълум қилди

Тошкент шаҳар ҳокими Сергели автобозори қаерга кўчишини маълум қилди
Фото:«Xabar.uz»
Айни дақиқаларда Тошкентдаги ботаника боғида шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилаётган «Топ 500» бизнес-конференцияси давом этмоқда.

Мазкур тадбирда сўзга чиққан Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтимиздаги айрим бозорлар шаҳар ташқарисига кўчирилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Сергели туманида жойлашган автобозор Тошкент вилояти Чиноз туманига кўчади.

Шунингдек, «Бектўпи» ва «Ўрикзор» бозорлари ҳам шаҳар ташқарисига кўчирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳар ҳокими Сергели автобозори қаерга кўчишини маълум қилди

Жамият янгиликлари