16:27 / 19.06.2018
3 767

Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш киритилди

Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш киритилди
Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи билан Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Norma.

Маълумот учун: республикада ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган, алоҳида рўйхатга киритилган маҳсулотлар сертификатлаштирилиши лозим. Ўзбекистон сертификатлаштириш миллий тизимида маҳсулотлар мувофиқлигини тасдиқлашнинг тавсия этилаётган чизмалари (жами 9 та) қўлланилади.

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи яна битта чизма – 7А амалга киритилади. У битта ташқи савдо контракти доирасида четдан келтирилган маҳсулотни (транспорт воситаларидан ташқари) сертификатлаштиришда қўлланилади. Сертификат 1 календарь йилидан ошмаган муддатга берилади.

7А чизмаси бўйича сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этиш зарур:

• маҳсулотнинг аниқ ҳажми (сони) кўрсатилган ташқи савдо контракти;
• маҳсулотни етказиб берувчи ҳамда қабул қилувчи ўртасида тузилган келишув.

Ҳужжат 1.07.2018 йилдан кучга киради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш киритилди

Жамият янгиликлари