14:30 / 20.06.2018
6 887

Собиқ прокурор Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзолари ҳибсга олинди

Собиқ прокурор Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзолари ҳибсга олинди
Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзолари уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқарма томонидан очилган жиноят иши доирасида қўлга олинган. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

«Мирзаевлар оиласига алоқадор тергов ҳаракатлари давомида Мираълам Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи М.Мирзаева ва ўғли А.Мирзаев, жияни З.Иноғомова қўлга олинган», — дейилади хабарда.

Жиноят иши доирасида Мирзаев ва Иноғомовлар оиласига тегишли турар жой ва нотурар жой объектларида тинтув ўтказилиб, турли предметлар, ҳужжатлар, автотранспорт воситалари ва бошқалар олиб қўйилган.

«Ҳозирда тергов жараёни давом этаётгани боис ушбу жиноят иши бўйича бошқа далиллар ошкор этилмайди», — дейилади прокуратура хабарида.

Жорий йилнинг 22 март куни Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодировга нисбатан ўтказилаётган жиноят иши тергови доирасида Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзоларига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ прокурор Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзолари ҳибсга олинди