16:30 / 20.06.2018
16 203

Мактаб формаси: тор шим, калта юбка, баланд пошна ва бошқалар

Мактаб формаси: тор шим, калта юбка, баланд пошна ва бошқалар
Фото: «Pikabu». Иллюстратив сурат
Халқ таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳа билан ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим муассасасига мактаб формасида келишлари мажбурий ҳисобланишини белгилаш назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, қарор билан ўқувчиларга мактаб формасини кийишда қўйиладиган қуйидаги талаблар кўрсатиб ўтилган:

— кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;

— қизлар учун юбканинг тиззадан юқори бўлмаслиги;

— оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги;

— кўйлакнинг энг юқоридаги фақат битта тугмасидан ташқари тугмаларнинг қадалган бўлиши;

— кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши.

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактаб формасининг нимчасини ёки костюмини, кўйлакнинг енги узун ёки қисқа шаклини ихтиёрий равишда кийишлари мумкин.

Шунингдек, ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно.

Таълим муассасаси томонидан танланган мактаб формаси намунавий шаклининг 1-4-синфлари (бошланғич), 5-8-синфлари (ўрта) ва 9-11-синфлари (юқори) бўйича рангли расмлари ва техник кўрсаткичлари — матонинг таркиби ва ранги ҳақидаги маълумотлар таълим муассасасининг барчага кўринарли жойига осиб қўйилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактаб формаси: тор шим, калта юбка, баланд пошна ва бошқалар