00:32 / 21.06.2018
8 373

Шерзод Шерматов халқ таълими вазири этиб тайинланди

Шерзод Шерматов халқ таълими вазири этиб тайинланди
Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Шерзод Шерматов Ўзбекистон халқ таълими вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz"га ҳукуматдаги ахборот манбаси хабар қилди.

У мазкур лавозимда 2013 йилдан буён ишлаб келаётган Улуғбек Иноятов ўрнини эгаллади. Шунингдек, вазирнинг биринчи ўринбосари Кадирбай Бектурдиев ҳамда вазир ўринбосарлари Жаҳонгир Сидиқов ва Дилшод Кенжаев ҳам лавозимидан озод қилинди.

Бунга қадар Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлиб ишлаган Сарвар Бобохўжаев, шунингдек инновацион ривожланиш вазирининг собиқ ўринбосарлари Отабек Назиров ва Алишер Умаров вазир ўринбосари в. б. бўлди.

Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимини фақатгина Алишер Саъдуллаев сақлаб қолди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шерзод Шерматов халқ таълими вазири этиб тайинланди