23:45 / 21.06.2018
4 707

Жиззахда катта маблағ билан валютафурушлар гуруҳи қўлга олинди (видео)

Жиззахда катта маблағ билан валютафурушлар гуруҳи қўлга олинди (видео)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилоят бошқармаси ходимлари ва вилоят ИИБ ходимлари билан биргаликда фуқаролар Шониёзова ва Раҳмоноваларнинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда уч нафар фуқаро бир гуруҳ бўлиб, 18 мингдан зиёд АҚШ долларини ноқонуний сотмоқчи бўлгани аниқланди.

Маълум бўлишича, улар ҳар бир АҚШ долларини 8600 сўмдан ҳисоблаб, жами 18 600 АҚШ долларини 150 миллион сўмга сотишга келишиб олишган.

Ваъда қилинган АҚШ долларидан 5 минг АҚШ долларини бериб, қолган 13 мингдан зиёдини бошқа танишларидан олиб келаётганида валютафурушлар қўлга олинди.

Ҳуқуқбузарлар воқеа жойидан қочишга ҳаракат қилишди. Лекин кўрилган тезкор чоралар натижасида улар қўлга олинди.

Уларинг ёнидан чиққан 14 минг АҚШ доллари ва 49 минг сўм пул маблағлари ашъёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилган "Ўзбекистон24» телеканали томонидан тайёрланган лавҳада. >>>ВИДЕО

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда катта маблағ билан валютафурушлар гуруҳи қўлга олинди (видео)