08:02 / 22.06.2018
4 774

Ўзбекистон муфтийси Чимкентда Қозоғистон муфтийси билан учрашди

Ўзбекистон муфтийси Чимкентда Қозоғистон муфтийси билан учрашди
Ўзбекистон мусулмон идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Чимкент шаҳрида “Биродар халқларнинг умумий маънавий қадриятлари” халқаро форуми доирасида Қозоғистон муфтийси Серикабай Ўраз билан учрашди. Бу ҳақда Azon.uz хабар бермоқда.

Муфтийлар халқаро форумда тилга олинган фикрлар ҳамда ўзбек-қозоқ дўстлигини янада мустаҳкамлаш бўйича режалар ҳақида ўртоқлашишди, икки давлатнинг Мусулмонлар идоралари ўртасидаги меморандум доирасида амалга ошираладиган ишларни муҳокама қилишди.

Серикбай Ўраз бу йил Марказий Осиё уламолари Рамазон ойи ва Рамазон ҳайити вақти бўйича ҳамфикр бўлишганини таъкидлади.

“Бу тарихий қарор диний бирдамлигимизнинг ёрқин тимсоли бўлди. Бу йўналишдаги ишларни ривожлантиришимиз зарур”, – деди у.

Ўз навбатида Усмонхон Алимов Қозоғистон муфтийсига форумга таклиф этгани учун миннатдорчилик билдирди.

Урашув ниҳоясида томонлар диний соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, диний китобларни қозоқ ва ўзбек тилларида биргаликда чоп этиш, тажриба алмашиш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва икки мамлакатнинг зиёратгоҳларига сафарлар уюштиришга келишиб олишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон муфтийси Чимкентда Қозоғистон муфтийси билан учрашди