18:00 / 22.06.2018
4 989

Зангиотада сомон ортилган 2 та тиркама ёниб кетди (фото ва видео)

Зангиотада сомон ортилган 2 та тиркама ёниб кетди (фото ва видео)
Бугун, 22 июнь куни соат 13:40 атрофида М34 «Тошкент—Душанбе» автомобиль йўлининг 16 километрида, Зангиота зиёратгоҳи яқинида тракторнинг 2 та тиркамасидаги сомон пресс ёниб кетган. Бу пайтда трактор Янгийўл туманидан Тошкент шаҳри томонга кетаётган бўлган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ «Дарё»га хабар қилди.

Ёнғин содир бўлиши билан трактор ҳайдовчиси йўлда тўхтаган. Ушбу тўхтаган жойида Юқори Чирчиқда яшовчи шахсга тегишли Lacetti автомашинаси йўлнинг четида тўхтаб турган бўлган. Ёнғиндан чиққан иссиқлик натижасида Lacetti’нинг чап томони куйган.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ

Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ
Ёнғин Зангиота туман ЁХБ томонидан ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Мазкур содир бўлган воқеа акс этган видеолавҳани қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.

Ҳозирги вақтда ёнғин сабаблари ва етказилган зарар юзасидан Тошкент вилояти ИИБ ЁХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ

Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиотада сомон ортилган 2 та тиркама ёниб кетди (фото ва видео)