12:57 / 23.06.2018
4 895

Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди (видео)

Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди (видео)
2018 йил, 22 июнь куни таҳминан соат 19.51да Тошкент шаҳар ИИББ ЙХБга Миробод тумани Алиев кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг иккита хонадонида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази.

Ёнғин 3-қаватдаги хонадонда келиб чиққан ва дастлабки тахминга кўра, бунга газ плитасида ёғ қиздиралаётган қозоннинг қаровсиз қолдирилгани сабаб бўлган. Оловни мустақил ўчириш вақтида хонадоннинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳатини олган ва шифохонага ётқизилган.


Аланга юқори қаватнинг балконига ўтган. Ушбу хонадондан 3 киши ўт ўчирувчилар томонидан қутқариб олинган.

Соат 20.13да тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди (видео)