13:04 / 26.06.2018
6 249

Шайх Абдулазиз Мансур Тошкент шаҳри Бош имоми этиб тайинланди

Шайх Абдулазиз Мансур Тошкент шаҳри Бош имоми этиб тайинланди
Фото: «Xabar.uz»
Бугун, 26 июнь куни пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида Тошкент шаҳар имомларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу мажлисда қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари диний идора раиси ўринбосари вазифасидан ажралмаган ҳолда Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, ўз навбатида Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 21 майдан буён Усмонхон Алимов Тошкент шаҳрининг вақтинчалик бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шайх Абдулазиз Мансур Тошкент шаҳри Бош имоми этиб тайинланди

Жамият янгиликлари