08:30 / 28.06.2018
5 793

Тошкент шаҳрида бозорқўм ўринбосари пора билан қўлга тушди

Тошкент шаҳрида бозорқўм ўринбосари пора билан қўлга тушди
Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларидан бирининг исми-шарифи маълум қилинмаётган 63 ёшли бозорқўм ўринбосари порахўрликда айбланиб қамоққа олинди.

Шу ҳақда республика бош прокуратураси расман маълум қилган. Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳамда республика бош прокуратураси қошидаги иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш департаменти ходимлари ўзаро ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида ўринбосар тадбиркорларнинг биридан бозорда салқин ичимликлар сотиши учун жой ажратиб бериш эвазига 200 доллар миқдорида пора олаётганда қўлга олинди.

Айни пайтда ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуаси 168- («Фирибгарлик»), 211- («Пора олиш») моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрида бозорқўм ўринбосари пора билан қўлга тушди