19:44 / 03.07.2018
5 035

Хорижда ишлаб чиқарилган пишлоқ, колбаса ва музқаймоқ арзонлашади

Хорижда ишлаб чиқарилган пишлоқ, колбаса ва музқаймоқ арзонлашади
Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, хорижда ишлаб чиқарилган колбаса ва музқаймоқдан олинадиган бож тўловлари пасайтирилди. Шунингдек, музлатилган гўшт ва кўплаб чорва ҳайвонлари турларига бож тўлови жорий қилинмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни имзолаган ҳужжатда шундай дейилади.

Унга кўра, йирик шохдор чорва ҳайвонлари, қўй ва эчки, музлатилган гўштларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда бож тўлови ундирилмайди. Шунингдек, музқаймоқдан 15 фоиз миқдорда, пишлоқ ва колбасадан эса 10 фоиз миқдорда бож олиниши белгиланди.

Маълумот учун, бунга қадар, хорижда ишлаб чиқарилган музқаймоқни Ўзбекистонга олиб келишда 30 фоиз, пишлоқ ва колбасадан эса 20 фоиз миқдорда бож олинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хорижда ишлаб чиқарилган пишлоқ, колбаса ва музқаймоқ арзонлашади