23:40 / 04.07.2018
5 801

Зокир Алиевга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Зокир Алиевга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида судланувчи Зокир Алиевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд расмий вакили Азиз Обидов Kun.uz'га маълум қилди.

Маълум қилинишича, суд жиноят иши материалларини ўрганиб, Алиевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 1 қисми (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 244-2-моддаси 1 қисмида (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди.

«Суд Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жиноят қонунчилигида ўзининг теран ифодасини топган инсонпарварлик, бағрикенглик ва адолат тамойилларидан келиб чиқиб, судланувчиларга жазо тайинлади», дейилади хабар матнида.

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди 2000 йилдан кейин Ўзбекистон Республикасига келгунга қадар қарийб 18 йил давомида жиноий фаолият билан бошқа шуғулланмаганлигини инобатга олиб, Зокир Алиевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 57 (енгилроқ жазо тайинлаш) ва 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) моддаларини қўллаган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 600 баробари миқдорида - 1,05 миллион сўм (18 йил олдинги ЭКИҲ - таҳр.) жарима жазоси тайинлади.

Таҳририят изоҳи: амалдаги қонунчиликка биноан, жарима тариқасидаги жазо тайинланганда жарима миқдори жиноят содир этилган вақтдаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сон қарори 16-бандида ҳам алоҳида қайд этилган.

Зокир Алиев жиноят содир этган вақтда эса энг кам иш ҳақи 1750 сўм миқдорида бўлган. Шунга кўра, 600 баравар миқдорида белгиланган жарима жазоси 1 млн 50 минг сўм миқдорига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зокир Алиевга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди