19:23 / 06.07.2018
4 724

Давлат тест маркази телеграммда тарқалаётган сохта хабарларга ишонмасликка чақирди

Давлат тест маркази телеграммда тарқалаётган сохта хабарларга ишонмасликка чақирди
2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари жорий йил август ойида ўтказилади. Июл ойида олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари топширилмайди деб ДТМ ходими айтган тасдиқни келтиради "Соф" нашри.

ДТМ вакилининг сўзларига кўра, телеграмм тармоғида ДТМ номидан турли хабарларни тарқатаётган ботлар сони кўпайиб кетган. Айни вақтда қонунбузарларни судга бериш чоралари кўрилмоқда.

"Мисол учун қайсидир олийгоҳда имтиҳон олиш ишлари июл ойида ўтказилиши ҳақида хабар тарқатиб, хабар тагига ДМТ телефон рақамини ёзиб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда. Биз бундай сохта хабарларни тарқатаётганларни судга бердик", — деди суҳбатдош.

Шунингдек, олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари 1 август санасидан 15 август санасига қадар ўтказилишини маълум қилди.

ДТМлар эса 29-30 июл саналарида тарқатилиши айтиб ўтилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат тест маркази телеграммда тарқалаётган сохта хабарларга ишонмасликка чақирди