20:45 / 09.07.2018
6 854

Хоразмда ҳоким ўринбосари пора билан қўлга олинди (Видео)

Хоразмда ҳоким ўринбосари пора билан қўлга олинди (Видео)
ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси тезкор ходимлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Урганч шаҳар бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

2018 йилнинг 1 июль куни ўтказилган тадбир давомида, Урганч туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Б.А. қўлга олинди.

Ҳоким ўринбосари “иш битириб бериш учун” 5 млн. сўм миқдорида пора олаётганда, жиноят устида қўлга олинди.

“UzNews.uz”нинг Урганч ҳуқуқ тартибот идораларидаги ишончли манбаси хабарига кўра, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси тартибида Жиноят иши қўзғатилган бўлиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда ҳоким ўринбосари пора билан қўлга олинди (Видео)