Kun.uz бу йил ўзгача ташкил этилиши кутилаётган имтиҳон кунларига оз муддат қолганда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов билан суҳбат ташкил этди.
Унда, Ином Мажидов қабул имтиҳонлари қандай ўтказилиши ҳақида фикрларини айтиб берди.
«Бу йилги тест жараёнларида янгиликлар кўп. Ўтган йили, шу вақтда Президентимиз томонидан топшириқ қўйилгандики, тест синовлари атрофида шунча гап, демак ошкораликни ошириш лозим. Таклиф киритилдики, тест натижалари бир кунда маълум бўлса, шундай технология асосида иш олиб бориш ДТМ томонидан амалга оширилди.
Энди тест синовлари 1 кунда ўтмайди, балки 15 кун давом этади, яъни 1 августдан 15 августга қадар. Абитуриентнинг неча балл тўплагани имтиҳоннинг эртасига аниқ бўлади. Яъни, ДТМ расмий сайти орқали натижаларни текшириб олиш мумкин», деб жавоб беради вазир.
Шунингдек, вазир қабул имтиҳонлари арафасида пайдо бўлаётган «шоввозлар» ва турли фирибгарларнинг фаолиятига муносабат билдириб, талаба бўлиш учун энг тўғри йўл қандай бўлишини айтди.
Интервьюни тўлиқ шаклда қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди