06:30 / 13.07.2018
5 173

«MTV SHOW»да Ёшлар иттифоқи уюшмаган ёшларни қандай «уюштираётгани» ҳақида (видео)

«MTV SHOW»да Ёшлар иттифоқи уюшмаган ёшларни қандай «уюштираётгани» ҳақида (видео)
«Milliy» каналининг «MTV SHOW» кўрсатувида Ёшлар иттифоқи Бухоро шаҳар кенгашининг мардикор бозорига 1-2 сўм пул топиш учун чиққан ёшларни соғлом ҳаёт тарзига тарғиб қилиш мақсадида улар ўртасида футбол муcобақасини ташкил этгани кулги остига олинди.

«Ёшлар иттифоқи Бухоро шаҳар кенгаши БИРИНЧИ МАРОТАБА эрталабдан кечгача кабинетда ўтирадиган «фаол» одамлар эрталабдан кечгача ғишт қуйиб, меҳнат қиладиган ёшларни «фаолликка» чақирмоқда. Ундан кўра ўзлари ўйнагани маъқулроқ футболни», – дейди кўрсатув бошловчиси Миршакар Файзуллаев.

Хуллас, 40 нафар «оёғи уюшмаган» ёшлар Иттифоқ ташаббуси билан бир мақсад йўлида бирлашиб, футбол ўйнашди. Ғолибларга эса фахрий ёрлиқлар ҳамда бир баклажкадан ёғ тарқатилди.
Ёшлар иттифоқидан ёғ мавзуси!

МТВ Шоуда иттипокни емон килишипти. Тулик видео https://youtube.com/himayliproduction

Опубликовано Уюшмаган Ёшлар Вторник, 10 июля 2018 г.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «MTV SHOW»да Ёшлар иттифоқи уюшмаган ёшларни қандай «уюштираётгани» ҳақида (видео)